Бола йўталса, уй шароитида қандай даволаш мумкин?

0

Аҳаджон Абдухалилов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси:

Йўтал – организмнинг ташқи ва ички омилларга нисбатан жавоб реакциясидир.

– Йўтал ўткир респиратор вирусли инфекциялар, аллергик реакциялар, нафас олиш тизими аъзоларининг шиллиқ қаватлари яллиғланиши ёки нафас йўлларига ёт жисм тушиши туфайли юзага келиши мумкин.

– Йўтал нафас олиш ва қон айланиш тизимининг турли касалликларида юзага келувчи умумий белги бўлгани учун даволаш ҳар бир беморга алоҳида ёндашув талаб қилади. Бунда йўтал характери: қуруқлиги, давомийлиги, сони, балғам бор ёки йўқлиги, болани уйқуси ва ҳаёт тарзига таъсирини ҳисобга олиб, педиатр шифокор ташхис қўяди ва даволаш режасини белгилайди.

«Соғлом ҳаёт»

loading...