ДТМ кириш имтиҳонларида тест тузиладиган дарсликлар рўйхатини эълон қилди

0

2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицейларда қўлланилаётган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар асосида тавсия этилган ўқув адабиётлар рўйхати Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинди.

“Умумтаълим фанлари бўйича адабиётлар рўйхати Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тавсия этилган ўқув адабиётлар рўйхати асосида шакллантирилган”, деб хабар берди Давлат тест маркази.

Дарсликлар рўйхати билан dtm.uz/info/textbooks манзили орқали тегишли фан ва тилни танлаган ҳолда танишиш мумкин.

2020 йил дарсликлар рўйхати декабрда, 2019 йилда эса ноябрь ойида эълон қилинганди.

loading...