Лимон қўшиб кекс тайёрлаймиз

0

Хамири юмшоқ ва ўта нозик таъмга эга лимонли кекс рецепти бекажонлар учун маъқул келиши шубҳасиз.

Керакли маҳсулотлар:

 

сариёғ – 175 грамм;

лимон – 2 дона;

ун – 225 грамм;

қабартма – 1 ош қошиқ;

туз – 1/2 чой қошиқ;

шакар – 165 грамм;

тухум – 3 дона;

мак – 2 ош қошиқ;

сут – 180 м;

шакар упаси – 120 мл.

Тайёрланиш жараёни:

 

Печ аввалдан 180 даражада қиздирилади. Пишириқ қолипига сариёғ суртилади.

Лимон пўсти эҳтиёткорлик билан қирғичдан чиқарилади ва оқ қисми қолдирилиб, шарбати сиқиб чиқарилади.

Ун элакдан ўтказилиб, қабартма ва туз билан аралаштирилади.

Шакар сариёғ билан миксер қилинади ва тухум бирма-бир қўшилади.

Ҳосил бўлган массага лимон пўсти, 2 ош қошиқ шарбати ва мак солинади.

Сут ва уннинг ярми қўшилиб, ҳаммаси яхшилаб аралаштирилади.

Сўнгра ун ва сутнинг қолган қисми қўшилиб, юмшиоқ хамр қорилади.

Хамир пишириқ қолипига солинади ва 50-55 дақиқа давомида пиширилади.

2 ош қошиқ сут, 1 ош қошиқ лимон шарбати шакар упаси билан кўпиритирилиб, кекс юзасига қуйилади. Таъбга кўра мак сепиш мумкин.

loading...