Таъзия!

0

Сеулда Корея Республикасининг собиқ президенти Ро Дэ У вафот этди. Бу ҳақда Yonhap» агентлиги хабар берди

 

Ро Дэ У 88 ёшда эди. Соғлиғи ёмонлашганидан бери у шифохонада эди.

Ро Дэ У мамлакатни 1988–1993 йилларда бошқарган. У собиқ ҳарбий президент Чон Ду Хван ўрнига демократик йўл билан сайланган илк президент бўлганди.

 

1993 йилда коррупцияда айбланиб ҳибсга олинган, кейинчалик 1980 йилдаги Кванжу исёнларини бостиришга дахлдорликда ҳам айбланган. Ро Дэ У 1996 йил августида суд ҳукми билан 22 йилга озодликдан маҳрум этилган, кейинчалик муддат 17 йилга қисқартирилган, 1998 йилда оқланган эди.

loading...