Ўзбекистондаги ўртача пенсия миқдори маълум қилинди

0

Пенсия жамғармаси 2021 йил сентябрь ойидаги бир ойлик ўртача пенсия миқдори ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Унга кўра, бир ойлик ўртача пенсия миқдори:

➖Тошкент шаҳрида 1 250 992 сўм;

➖Навоийда 1 176 323 сўм;

➖Тошкент вилоятда 1 012 617 сўм;

➖Бухорода 941 411 сўм;

➖Сирдарёда 936 392 сўм;

➖Қорақалпоғистон Республикасида 918 930 сўм;

➖Самарқандда 902 172 сўм;

➖Қашқадарёда 876 728 сўм;

➖Хоразмда 870 800 сўм;

➖Сурхондарёда 850 685 сўм;

➖Жиззахда 848 930 сўм;

➖Фарғонада 836 856 сўм;

➖Наманганда 802 125 сўм;

➖Андижон вилоятида 801 640 сўмни ташкил этган.

2021 йил 1 октябрь ҳолатига республика бўйича пенсия олувчиларнинг умумий сони 3 548 093 нафарни ташкил қилиб умумий аҳоли сонидаги улуши 10,2 фоизни ташкил қилган ҳолда 1991 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 1 389 098 нафарга ёки 64,3 фоизга кўпайган.

Маълумот учун, 1991-2021 йилларда пенсияларнинг миқдори 67 маротаба оширилган.