Ангела Меркел лавозимини расман тарк этди

0

Ангела Меркелга Германия канцлери сифатидаги ваколат муддати тугагани ҳақидаги нома топширилди.
“РИА Новости” бу ҳақда хабар бермоқда.

Меркелга ҳужжатни Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер топширган.

Меркель ўз лавозимини расман тарк этди ва энди янги канцлер тайинлангунича канцлер вазифасини бажарувчи бўлиб туради.

Социал-демократик партия етакчиси Олаф Шольц янги канцлер бўлиши кутилмоқда.

Унинг партияси 26 сентябрдаги сайловларда 25,7 фоиз овоз билан ғолиб бўлганди. Шольц янги йилнинг илк ойида коалиция тузишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда, амалдаги янги коалиция тузилганича Меркелда канцлер вазифасини бажариб туради.