Бухоролик бола она тарбиясига қайтарилди

0

Оила мустаҳкамлигини таъминловчи омиллардан бири фарзандлардир. Оилада улғаядиган боланинг қандай инсон бўлиб шаклланиши биринчи навбатда ота-онага боғлиқ. Улар эса ишни, аввало, болага чиройли тарбия беришдан бошламоқлари даркор. Зеро, тарбия барча ҳикматларнинг аввалидир.
Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларнинг тўғри ҳал этилиши ота-оналарнинг ва болалар ҳуқуқларининг муҳофазасини, ота-оналарнинг болаларини тарбиялашдаги масъулияти оширилишини таъминлашга имконият туғдиради, ота-оналарнинг болалар манфаатларига зид бўлган ҳуқуқларидан фойдаланишларига барҳам беради.
Бухоро туманида яшовчи Ф.Давлатова оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи Б.Абдиевнинг уйидан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Бироқ, фарзандини олиб кетолмагач, фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судига мурожаат қилган ва суд болани она парваришига муҳтожлигини инобатга олиб, даъвони қаноатлантирган.
Мажбурий ижро бюроси Бухоро тумани бўлими томонидан 2020 йилда туғилган С.Нусратовни онаси тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилди.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорга болани онасига ихтиёрий равишда топшириш тўғрисида огоҳлантириш хати юборилган бўлсада, қарздор фарзандини онасига топширишдан бош тортди.
Натижада, давлат ижрочиси томонидан жорий йилнинг 21 октябрь куни тегишли идора вакиллари ва холислар иштирокида болани онаси Ф.Давлатова тарбиясига олиб берилди ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.

loading...