Қарийб 10 йиллик танаффусдан кейин ўзбек дзюдочиси жаҳон рейтинги етакчисига айланди

0

Халқаро дзюдо федерацияси спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, унда -90 кг вазн тоифасида дзюдочи Давлат Бобонов биринчи ўринга кўтарилиб олган.

Бобонов жорий йил Жаҳон чемпионатида кумуш, Токио-2020 Олимпиада ўйинларида бронза медалини қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, охирги марта дзюдочи Ришод Собиров Лондон-2012 Олимпиадасидан аввал -60 кг вазнда биринчи ўринда қайд этилган эди.

 

loading...