Ҳомиладор аёл маст эркак томонидан калтакланди

0

Aмур вилоятининг Шимановский туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида аҳолини рўйхатга олишда иштирок этган кўнгилли ҳомиладор аёл маст ҳолда яшовчилар томонидан калтакланган, деб хабар бермоқда вилоят прокуратураси.

 

“Aниқланишича, 24 октябрь куни кечқурун кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирида маст ҳолда яшовчилар хонадонларни айланиб, аҳолини рўйхатга олаётган ҳомиладор аёлга ҳужум қилганлар.

 

Эркакка нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 116-моддаси (калтаклаш) бўйича жиноий иш қўзғатилди», – дея хабар беради Aмур вилояти прокуратураси.

 

Тергов жараёни Шимановский туман прокуратураси томонидан назорат қилинади.

loading...