Инстаблогер Озод Ҳуррамов кафеларнинг бирида официант билан тортишди — видео

0

«Бу кафенинг номини айтмайман», — дейди у

 

Инстаблогер Озод Ҳуррамов кафеларнинг бирида официант билан тортишди — видео

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов ўзининг Instagram саҳифасида кафедаги қизиқарли ҳолат акс этган видео жойлади.

 

Унинг сўзларига кўра, кафеда официант билан тортишган, хизмат кўрсатишдан қониқмаган. Актёр шу сабабли официантни алмаштиришни талаб қилганини айтди. Ўша пайт Озод Ҳуррамовнинг жаҳли чиқмаслиги учун унга «Latte» олиб келиб беришганини таъкидлади.

 

«Кафега келиб ўтирганимизда, доим ‘обслуживание'(хизмат кўрсатиш)дан озгина жаҳлим чиқади. Тўғри, мен ҳам официант бўлиб ишлаганман. Уларни тушуниш керак, баъзида чарчаб қолишади. Ўшанга бошқа официант хизмат қилишини сўраб озгина урушган эдим. ‘Хўп, жаҳлингиз чиқмасин’,-деб, менга ‘Latte’ олиб келиб беришди. Бу кафенинг номини айтмайман. Чунки реклама бўлиб қолиши мумкин», — дейди актёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озод Ҳуррамов Озода Нурсаидовани туғилган куни билан табриклаётган вақтда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Озод Ҳуррамов лўли қиздан пул сўрагани учун калтак егани хабар қилинганди.

 

 

loading...