Инстаграмда янги функция жорий этилди

0

Инстаграм stories-ларга бошқа сайтлар ҳаволаларини қўшиш имкониятини ҳамма учун тақдим қиладиган бўлди. Авваллари бу фақат 10 мингдан ортиқ обуначиси бўлган фойдаланувчилар, шунингдек, тасдиқланган ҳисоб эгалари (тасдиқ белгиси билан кўк белги) учун мумкин бўлган. Энди бу функциядан ҳар ким фойдаланиши мумкин.

 

“Сиз овқат пиширишга, кўнгиллилик қилишга ёки харид қилишга қизиқасизми, энди сизда обуначиларингизнинг ўлчамидан қатъи назар, stories орқали баҳам кўриш учун имконингиз бор”, дейилади компнаия хабарида.

Компаниянинг таъкидлашича, тармоқ кенг доирадаги фойдаланувчиларнинг “муҳим нарсаларни дўстлар ва оила аъзолари билан бўлишиш” истагини “тинглаган”.

loading...