Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги махсус ботни ишга туширди

0

Вазирлик тизимда ишлаётган ёки таҳсил олаётган талаба қизлар, аёл ходимлардан уларга нисбатан бирон-бир кўринишда тегажоғлик, тазйиқ ёки зўравонлик содир этилган бўлса, ёхуд ана шундай ножўя хатти- ҳаракатлар таҳдиди остида бўлса ёки гувоҳи бўлган бўлса, ҳеч иккиланмай 1006 ишонч телефонига ёки @himoya_otv_bot га мурожаат қилишни сўрамоқда.

Мурожаатчининг шахси ва шахсий маълумотлари сир сақланиши кафолатланиши ваъда қилинмоқда.

“Сизга зарур бўлган барча ёрдам кўрсатилади, ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, содир этилган ҳар бир ҳолат бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади”, – дейилган хабарда.

 

loading...