Тонгда совуқ ҳавода югуришнинг зиёни йўқми?

0

Шифокор Насиба Ражабова:

Албатта йўқ, аксинча қишда югуриш, ёзда югуришдан кўра организм учун фойдали ҳисобланади.

 Қишда, совуқда югуришнинг организмга таъсирлари:
-Инсон танасининг чиниқиши;
-Совуқ ҳаво ўпка сиғимини кўпайтириб беради, нафас олиш органлари деворини мустаҳкамлайди;
-Иммун тизимини кучайтиради;
-Қон сифатини яхшилайди, қонни суюлтириб, тромбознинг олдини олади. Қоннинг кислород билан таъминланиши яхшиланади.
-Организмнинг энергияси ошади.

Совуқ ҳавода югуришда иқлимга мос кийиниш, машқ вақтини оз-оздан кўпайтириб бориш, ўзи билан сув олиб чиқиш, югуришдан сўнг илиқ душ қабул қилиш тавсия этилади.

«Соғлом ҳаёт»

loading...