Бугун баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин

0

«Ўзгидромет» бугун 31-октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга асосан, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

 

Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-17° илиқ атрофида бўлади.

 

Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14-16° илиқ бўлади.

 

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгаиб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.