Толиблар Россияда ўтказилган музокараларни қандай баҳолади?

0

«Толибон» вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳаракат вакилларининг Москвага сафари бўйича изоҳ берди.

Мужоҳиднинг сўзларига кўра, толибларнинг Россия ҳукумати вакиллари билан учрашуви Афғонистонда барқарорликни сақлаш, мамлакат активларини блокдан чиқариш ва минтақада қўллаб-қувватланишга бағишланди.

Музокаралар муваффақиятли ўтди, деди у.

Бундан ташқари, «Толибон» делегацияси Қатар ва Ўзбекистонда ҳам бўлди.

Тошкентда Ўзбекистон-Афғонистон чегарасидаги хавфсизлик ва божхона хизматлари ҳамкорлиги, Доҳада эса Қатар билан савдо алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, деди Мужоҳид.

gazeta.ru

loading...