Халқаро Қуръон мусобақасида ўзбекистонлик талаба учинчи ўринни олди

0

Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида Қуръон ҳофизларининг I Халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон қорилари номидан иштирок этган «Имом Бухорий» номидаги Тошкент ислом институти талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов 11 та мамлакатдан ташриф буюрган қорилар орасида фахрли учинчи ўринга муносиб кўрилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур халқаро Қуръон мусобақасида қуйидагилар ғолиб деб  топилган:

Биринчи ўрин:

Иброҳим Маллабаев (Қирғизистон);

Иккинчи ўрин:

Усмон Зулпухаргаддиев (Доғистон);

Учинчи ўрин:

Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов (Ўзбекистон) ва Иманали Мирзагелдиев (Қозоғистон).

muslim.uz

loading...