Бразилиянинг Алтинополис муниципалитетидаги Дуас Бокас ғоридаги ўпирилиш оқибатида 9 нафар ўт ўчирувчи-қутқарувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сан-Паулу штати губернатори Доао Дориа Twitter’да маълум қилди.
Фожиа вақтида Сан-Паулу шаҳридан 3300 км узоқликда жойлашган ғорда машғулотлар ўтказилаётган бўлган. Ўпирилиш остида 10 киши қолган, бироқ улардан бирини қутқаришга муваффақ бўлинган.
“Сан-Паулу қутқарувчилари Алтинополисдаги қидирув-қутқарув ишларини якунлашди. Ушбу фожиада ҳалок бўлган ўт ўчирувчилар оилалари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман”, деб ёзган Дориа.