Номаълум шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

0

Япониянинг Токио префектурасининг Тефу шаҳрида номаълум шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа Кеио темирйўл компаниясига қарашли поездда содир бўлган. Натижада, 17 киши жабрланган.

Манбада айтилишича, жиноятчи проезга тез ёнувчи суюқлик қуйиб, уни ёқиб юборган. Ёнғин натижасида эса вагондаги бир нечта ўриндиқлар ёниб кетган. Вагонда юзага келган тутун туфайли 60 ёш атрофида бўлган бир киши ҳушидан кетган.

Полиция ходимлари жиноят содир этган шахсни қаршиликсиз қўлга олган.