МИБчилар эзгу қадрият йўлида!

0

Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда.
Юртимизда ободонлаштириш бўйича ташкил этилаётган хайрия тадбирларида

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилоят бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда

Бугун Бюронинг вилоят бошқарма ходимлари Жиззах Политехника институти боғида арча, каштан, япон софораси, нок каби манзарали ҳамда мевали дарахтларни ўтқазишди.

Айни вилоятда ҳам ободонлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиш ишлари бошлаб юборилди.

Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди.

Бундан кўзланган мақсад, Бюро ходимларининг ободонлаштириш ва тозалик ишларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиш, миллий қадрият ва анъаналаримизда ҳамжиҳатлик билан иштирок этишдир.

Бу каби тадбирлар бошқа ҳудудларда ҳам давом эттирилмоқда.

loading...