Тошкентдан учган самолёти туман туфайли Москва аэропортига қўна олмади

0

Uzbekistan Airways нинг Тошкентдан учган Boeing 767-300 самолёти туман туфайли Москванинг Домодедово аэропортига қўна олмади.

Telegram’даги «Новости Ташкенцкого неба» каналининг ёзишича, самолёт 2 ноябрь куни кузатилган туман, кўриш даражасининг пасайгани туфайли белгиланган аэропортга қўна олмаган ва Қозон шаҳридаги заҳира аэропортига қўнган.

«РБК»нинг ёзишича, туман туфайли Москванинг 3 та аэропортида 123 та рейс кечиктирилди, 32 таси бекор қилинди.

loading...