Ўқитувчи ва шифокорлар маошини ошириш учун 350 млрд сўм ажратилади — президент

0

1 ноябрь куни президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Давлат раҳбари йиғилиш давомида 2022 йилда мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида таълим ва тиббиёт тизимига 58 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилганлигини билдирди.

Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, бепул даволаниш ордерига 600 млрд сўм ажратилади.

«Бу ҳам янгилик бизнинг тизимимизда. Касални ўзига пул берамиз. „Битта касаллик учун 50 минг ёки 40 минг сўм сизнинг ихтиёрингизда. Хоҳласангиз тиббиётни давлатникига, хоҳласангиз хусусийга боринг“, деймиз», — дейди президент.

Давлат раҳбари ўқитувчи ва шифокорларнинг маошлари босқичма-босқич оширилишини таъкидлаб, бу учун 2022 йилда 350 млрд сўм ажратилишини айтди.

 

loading...