Соғлиқни сақлаш вазирлиги чангли ҳаво бўйича:

0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги чангли ҳаво бўйича:

 

Тошкент шаҳрида 3 ноябрь куни “Тез ёрдам” хизматига бўлган жами чақириқлар сони 3433 тани ташкил этганди. Кеча эса бу кўрсаткич 4082 тага етди. Шундан 678 таси бевосита нафас сиқиши билан боғлиқ мурожаатлардир. Ушбу беморларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, маълум қисми госпитализация қилинди.

 

Шифокорлар тавсияси

Бронхиал астма, аллергик ринит, аллергик коньюктивит, томоқ қичиши билан кузатиладиган йўтал, бронхит, бронхлар гиперреактивлиги ва бошқа нафас йўли сурункали касалликлари бор инсонлар ташқарига чиқмасликлари керак.

 

Маслаҳат

Ним таъсир қилувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни чайиш, хоналарни ёпиқ сақлаш, хўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш зарур. Очиқ ҳавода юрганда, албатта, тиббий ниқоб тақиб юриш ва уларни ҳар икки соатда алмаштириш шарт.