«Тез ёрдамга» қўнғроқлар сони ошди

0

Сўнгги 2 кун давомида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кузатилаётган чанг бўронлари туфайли “Тез ёрдам” хизматига 678 киши мурожаат қилди.

 

Хусусан, 3 ноябрь куни “Тез ёрдам” хизматига бўлган жами чақириқлар сони 3433 тани ташкил этган бўлса, кеча эса бу кўрсаткич 4082 тага етди. Шундан 678 таси бевосита нафас сиқиши билан боғлиқ мурожаатлардир, деди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Дониёр Бўрибаев.

 

Шунингдек, ССВ аллергияси ва астма касаллиги бор фуқароларга ушбу об-ҳаво шароитида айниқса эҳтиёт бўлишни тавсия қилган эди. Ундан ташқари фуқароларга зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик ва ҳар доир ҳимоя ниқоби тақиб юриш тавсия этилган.

 

Гидрометерология хизмати хабарига кўра, кучли шамоллар туфайли оқибатида тупроқнинг жуда қуруқ устки қатлами кўтарилиб, атмосфера ҳавосидаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 5 баробар ошди.