2030 йилда иқлим ўзгариши сабабли олтита шаҳар сув остида қолиши мумкин

0

Булар Амстердам, Басра, Янги Орлеан, Венеция, Хошимин ва Калкутта.Бундай рўйхатни Indiatimes нашри чоп этмоқда. У Climate Central ташкилот харитаси маълумотларига кўра тузилган.

Сув тошқини хавфи остида бўлган шаҳарлар орасида биринчи ўринда Амстердам. Иккинчи ўринда Ироқнинг порт шаҳри Басра жойлашган. У ботқоқли ҳудудда жойлашган ва 2030 йилга келиб қисман ёки тўлиқ сув остида қолиш хавфи бор. Тўғон тизимига қарамай, Янги Орлеан учинчи ўринда.

Кейинчалик Венеция келади — ҳар йили шаҳар икки миллиметрга сув остига ғарқ бўляпти. Бешинчи ўринда Вьетнамнинг Хошимин шаҳри, олтинчи ўринда Ҳиндистоннинг Калкутта шаҳри жойлашган.

tarjumon.uz

loading...