КЕЛИНГ БИР КУЛИШАЙЛИК

0

* * *

Тиш дўхтири кабинетида мижоз катмонини қўлига олди. Врач унга деди:— Йўқ, бугун пул тўлашингиз шарт эмас.

— Биламан. Мен ҳам сизга пул тўламоқчи эмасман. Наркоз беришингиздан олдин қанча пулим борлигини аниқлаб қўймоқчиман, холос.

* * *

Эркак улфатидан сўради:

— Нега ароқ ичаяпсан-у, газак қилмаяпсан?

— Мен парҳездаман.

* * *

Икки котиба бошлиқларини муҳокама қилишаяпти.

— Хўш, сенинг бошлиғинг қалай?

— Зўр. Бир ой аввал шуба совға қилганди. Кейин бриллиант узук тақдим этди. Яқинда… Ишонасанми, қўлимни сўради.

— Вой ярамас-ей, пул тежашни бошлабди-да!

* * *

Эр-хотин жанжаллашаяпти.

Эр:

— Илоё бир умр типратикон туғиб ўтгин!

Хотин:

— Илоё сиз менга доялик қилинг!

* * *

Жинни уяли телефонлар салонига келиб деди:

— Кечагина сизлардан телефон сотиб олгандим. Ишламаяпти.

— Нега ишламайди? Биз шу ернинг ўзида текшириб бергандик-ку!

— Мана, қаранглар, мен ўз рақамимга қўнғироқ қилсам, доим банд кўрсатаяпти.

* * *

— Судланувчи, нега машинани ўғирладингиз?

— Вокзалга шошаётгандим. Шунинг учун ўша машинани ўғирлашга мажбур бўлдим. Афсусдаман.

— Шошаётган бўлсангиз, троллейбус, тармвайдан фойдалансангиз бўлмасмиди?

— Ўртоқ судья, сиз кимнингдир трамвай ўғирлаганини эшитганмисиз?

* * *

Икки талаба деканат олдида ўтган йилги сессияни топшириш илинжида туришарди. Улардан бири ёзди: «Менга сессияни топширишга рухсат беришингизни сўрайман!»

Иккинчиси:

— Жинни, сўрайман деганинг ўтмайди. Ялинаман деб ёз!

* * *

Орадан йиллар ўтиб муаллим собиқ талабасини кўриб қолди ва сўради:

— Сенга институтда олган билимларинг етарли бўлаяптими?

— Ҳа, лекин пул етарли бўлмаяпти.

* * *Оқ айиқ ўрмонда кетаётса, йўлидан эшак чиқиб қолди. У эшакдан сўради:— Ҳой, эшак, шимолий қутбга қандай борса бўлади?— Билмадим. Бироз кутиб тур, оғайниларимдан сўраб кўрай!Бироздан сўнг у бир тўда эшакларни етаклаб келди ва оқ айиққа деди:

— Шимолий қутб қаердалигини билмадим-у, лекин эшак деганинг учун энди жавоб берасан.

* * *

Бир болакай тижорат қилмоқчи бўлди ва ҳар куни онасига сомса пиширтириб бозорда сота бошлади. Бир эркак ҳар куни келарди-да, беш юз сўм берарди, лекин сомса олмасди. Ниҳоят кунларнинг бирида эркак болакайдан сўради:— Сен пул бериб нега сомса олмаётганимга ҳайрон бўлгандирсан-а?

— Йўқ, ҳайрон бўлганим йўқ. Лекин айтиб қўйишим керак, сомса бугундан бошлаб минг сўмдан сотилаяпти.

* * *

Ота жин ишдан сўнг уйга келди. Она жин унинг қаршисига ўғилчасини етаклаб келиб деди:

— Бунингизнинг бир адабини бериб қўйинг! Кун бўйи ўзини худди фаришталардек тутди.

* * *

Икки жинни «Запорожец» сотиб олишди. Бири олд капотни очиб бақирди:— Ие, моторни ўғирлаб кетишибди!Иккинчиси орқа капотни очиб, жавоб қилди:

— Қўявер! Эгаси юкхонага запас мотор жойлаб қўйган экан.

* * *

Терговчи қурилиш устасидан сўради:— Айтинг-чи, ҳамкасбингиз нарвондан йиқилиб тушганда қандай ёрдам кўрсатдингиз?

— Дарров бошига каскасини кийдириб қўйдим.

* * *

Ўғил онасидан сўради:— Ойи, мен кечаси туғилганманми?— Ҳа, болам, кечаси туғилгансан.

— Сизни уйғотиб юбормаганманми?

 

 

loading...