Саудия Арабистонига ишлаш учун кетган Ўзбекистонлик аёллар мурожаат билан чиқди

0

YouTube каналларидан бирида ишлаш мақсадида Саудия Арабистонига борган юртдошларимизнинг мураккаб вазиятга тушиб қолгани ҳақида мурожаати тарқалди.

Маълум бўлишича, видео мурожаат муаллифи фуқаро Ҳ.М. онгли равишда «Migration-consulting» хусусий бандлик агентлиги билан шартнома тузиб, ўз хоҳишига кўра уй хизматкори вазифасида икки йил давомида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида 2021 йилнинг 19 август куни Саудия Арабистонига жўнаб кетган.

Фуқаро Ҳ.М.ни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, яъни авиачипта, виза, тиббий суғурта каби харажатлар иш берувчи томонидан қоплаб берилган. Аммо у оилавий сабабларга кўра, жорий йил октябрь ойи бошида хусусий бандлик агентлигидан шартномани бир томонлама бекор қилишни ва Ўзбекистонга қайтаришни сўраган.

«Migration-consulting» хусусий бандлик агентлиги томонидан фуқаро Ҳ.М. ишдан бош тортган, яъни жорий йил 3 октябрдан бошлаб бепул хавфсиз ётоқ жойи ва овқат билан таъминланган.

Шунингдек, видеомурожаатда ўз соғлиғидан шикоят қилган иккинчи фуқаро Д.О.га барча тиббий хизматлар кўрсатилиши хусусий бандлик агентлиги томонидан таъминланмоқда ва соғлиғи тиклангач, меҳнат фаолиятини давом эттиришини билдирган.

Қайд этиш жоиз, келишувга мувофиқ, шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда хорижий иш берувчи қилган харажатларни фуқаро томонидан қайтариш лозимлиги кўзда тутилган.

Ҳозирги вақтда юртдошимизни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

loading...