Самалётда жанжал кўтарилди

0

2021 йилнинг 20 август куни соат 05:30ларда “Ню-Йорк-Тошкент” йўналишидаги «HY 102»-сонли рейс билан Тошкент халқаро аэропортига учиб келаётган йўловчи Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри К,-Муртазоев кўчасида яшовчи А.И. ҳаво кемасининг 40-Е ўриндиғида келаётган йўловчи Ш.Б. билан ўзаро келишмовчилик оқибатида юз қисмига қўллари билан уриб тан жароҳати етказган.

Суд тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, Ш.Б.нинг соғлиғининг қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ш.Б.нинг аризаси билан жиноятни содир этган А.И.га нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Фуқаро А.И.ни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши очилган вақтда, жабрланувчи Ш.Б. гумонланувчи А.И. билан ўзаро бир-бирларига нисбатан даъволари йўқлигини билдиришган. Ш.Бга  етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлиги ва улар ўзаро ярашиб олишганлиги сабаб фуқаро А.И. нисбатан очилган жиноят иши тугатилган.