Болливуд қироли Шоҳруҳ Xонга ўғли ҳақида интервью бериши учун катта миқдорда пул таклиф қилинди

0

Шоҳруҳ Хон ўғлининг ҳибсга олиниши ҳақида бирор марта интервью бермади
Халқаро оммавий ахборот воситалари Болливуднинг машҳур актёри Шоҳруҳ Хонга ўғлининг ҳибсга олиниши ҳақида интервью бериши учун катта миқдорда пул таклиф қилди.

Ҳолат ҳақида ҳеч қандай маълумот беришни истамаган Шоҳруҳ Хон бундан кейин ҳам гапирмаслигини айтган. Шоҳруҳ Хон ҳозирга қадар бундай таклифлар жуда кўп бўлгани, уларнинг аксарияти Халқаро оммавий ахборот воситаларидан бўлгани ҳақида маълум қилган. Болливуд юлдузи маҳаллий нашрлардан бирига «Ўғлим Арян Хоннинг ҳибсга олиниши ҳақида айтадиган гапларим кўп аммо бу ҳақида интервью бериш ниятим йўқ», — деб айтди.

Маълумотларга кўра, Болливуд юлдузи Шоҳрух Хоннинг ўғли Арьян Хон наркогуруҳга қўшилиб қолган. Арьян Хон 7 киши билан бирга 2021 йил 2 октябрь куни Мумбай-Гоа йўналиши бўйлаб саёҳатга чиққан круиз лайнерида ушланган. Ундан ташқари яна икки киши − Арбаз Сет Мерчант ва Мунмун Дхамеча иш бўйича асосий гумонланувчи сифатида кўрилмоқда. Шоҳрухнинг ўғли Арьян бир вақтнинг ўзида «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги қонуннинг бир нечта моддалари билан, жумладан, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш, ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиб олишда айбланмоқда. Ҳибсга олинганидан кўп ўтмай, актёрнинг ўғли тиббий кўрикдан ўтиш учун Мумбайдаги JJ касалхонасига олиб кетилган.

loading...