МИБ яна бир тадбиркорнинг фойдасига қарздорликни ундириб берди

0

Сўнги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмоқда.
Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Янгибозор тумани бўлими иш юритувига Урганч туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор “Янгибозор туман йўллардан фойдаланиш” УКдан ундирувчи “Uyg’ur Qurilish Servis” МЧЖ фойдасига жами 174.027.290 сўм миқдорида қарздорлик ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Қарздор томонидан ихтиёрий муддатда ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, ушбу ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг банкдаги ҳисоб рақамлари аниқланиб, давлат ижрочиси томонидан инкассо топшириқномаси қўйилди ҳамда қарздорга тегишли бўлган мол-мулклар ҳатланди.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан ижро варақаларда кўрсатилган 174.027.290 сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, тадбиркорлик субъектлари фойдасига йўналтирилиши таъминланди.

loading...