Ис газидан заҳарланиш давом этмоқда

0

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 5 ноябрь куни бир оиланинг уч нафар аъзоси ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда туман ҳокими Олимжон Нурматовнинг қарорида сўз боради.

 

Маълум қилинишича, туманнинг «Адолат» маҳалласида жойлашган хонадонларнинг бирида яшовчи фуқаролар — 1967 йилда туғилган Б.А., 1995 йилда туғилган М.М. ва 2008 йилда туғилган М.А. номаълум газдан заҳарланиш бахтсиз ҳодисаси билан Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез ёрдам бўлимига олиб келинган.

 

6 ноябрь куни 2008 йилда туғилган М.А Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли Болалар шифохонасида вафот этган.

 

Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимининг тегишли қарори билан туманда бахтсиз ҳодиса содир бўлганда унинг сабабларини текшириш бўйича дастлабки зарур чораларни кўриш, бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш комиссияси таркиби тасдиқланган.