Тошкентда аёл она-болани калтаклади

0

Ижтимоий тармоқларда аёл кишининг мурожаати ва унга илова қилинган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинди.

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни тахминан соат 14.00 ларда Юнусобод тумани 4-мавзеда вояга етмаганлар П.С. ва Б.С. ўртасида келишмовчилик юзага келган. Бунга уларнинг оналари аралашган ва 1989 йилда туғилган Б.М. вояга етмаган П.С. ҳамда унинг онаси 1969 йилда туғилган П.С. ларни уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Якуни бўйича қонуний қарор қабул қилинади.