Юз соҳасидаги ёғни бартараф этиш бўйича тавсиялар

0

Баъзида юз тананинг чинакам сеҳрланган қисмига ўхшайди. Вазн камайишига эришилса-да, бир марта пайдо бўлган юз соҳасидаги ёғларни бартараф этиш қийин. Аслида, ушбу соҳадаги ёғлардан халос бўлиш учун кўпроқ вақт керак, холос. Қийин дегани – имконсиз дегани эмас.

Шифокорга мурожаат қилинг

Бу сафар ташрифни косметологдан эмас, балки терапевтдан бошлаш керак. Кўпинча юз ёғ бирикмалари эмас, балки шиш туфайли семизроқ кўринади. Бундан ташқари, баъзи дори-дармонларни қабул қилиш ҳам танадаги суюқликни қўзғатиши мумкин. Қисқаси, биринчи навбатда, тиббий сабаблар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш ва шундан кейингина ёғга қарши курашишни бошлаш керак.

Диетани текширинг

Инсон истеъмол қилаётган барча нарса юзида акс этади ва бу ҳар доим ҳам ижобий бўлмайди. Баъзи маҳсулотлар яллиғланишни келтириб чиқариши, юз рангининг бузилиши ва ҳатто шиш пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шифокорлар, биринчи навбатда, қайта ишланган гўшт маҳсулотларидан воз кечишни, дудланган маҳсулотларни камроқ истеъмол қилишни ва енгил углеводларни камайтиришни тавсия қилади. Аммо занжабил, зарчава, лавлаги, қовоқ, лимон каби маҳсулотларни кундалик рационга қўшиш керак.

Машқ қилинг

Бу оддий, лекин ҳақиқат: инсон қанчалик кўп шуғулланса, натижаси юзга ҳам таъсир қилиши эҳтимоли юқори. Қувват машқлари ҳамиша керак, чунки мушаклар массасини сақлаб қолиш учун кўпроқ энергия талаб қилинади ва организм ёғ захираларини, шу жумладан, юзга яширинган ёғларни ҳам сарфлайди.

Кўпроқ ухланг

Бу одатда ажойиб қоматга эга бўлишни хоҳлайдиган ҳар бир киши учун тааллуқли, чунки метаболизм уйқу сифати ва миқдорига боғлиқ. Тунги дам олиш вақтида тана безларининг ишини тиклайди ва шишишни бартараф этишга ёрдам беради.

Массаж

Мунтазам юз массажи нафақат терининг эластиклигини сақлаб қолишга ёрдам беради, балки тери ҳужайраларида тўпланиб, шиш пайдо бўлишига олиб келадиган лимфа суюқлигини тарқатиб юборади. Ҳафтада бир марта ияк соҳасига алоҳида эътибор бериб, массаж қилишга ҳаракат қилиш орқали яхши натижага эришиш мумкин.

loading...