«Қора ният» сериалидаги Эндер орзуларидан бири ушалганини айтди

0

«Мен ўзимни бахтли ҳис қилдим», — дейди турк актрисаси
Туркияда машҳур актёр ва сатира устаси Метин Акпинар иштирокида бўлиб ўтган шоуда таниқли актриса, томошабинларга «Қора ният» сериалидаги Эндер роли орқали танилган Шевваль Сам ўзининг яна бир орзуси ушалганини маълум қилди.

Шевваль Сам шоудан сўнг «Бугун яна бир орзум амалга ошди. Метин Акпинар билан кўришиш мен учун бахт, уни биринчи бор кўрганимда 15 ёшда эдим, орадан 30 йил ўтиб у билан юзма-юз кўришдим. Мен ўзимни бахтли ҳис қилдим», — деб интервью берган. Бу гаплардан кейин Метин Акпинар ҳам бундан бахтиёр бўлганини айтган.

Маълумот учун, Шевваль Сам актрисаликдан ташқари мусиқа айтиш билан ҳам шуғулланади. Унинг муаллифлигидаги кўплаб мусиқалар ўз мухлисларини топган.