Ўзбекистонда ҳафта ўрталарида об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши кутилмоқда

0

Бугун кундуз куни республика ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво 10-13° илиқгача исийди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

16 ноябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-18 ноябрда республиканинг барча ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади.

16-17 ноябрда республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чангли бўрон бўлади.

16 ноябрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ бўлган қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади ва ҳарорат 2-5° илиқгача пасаяди.

17 ноябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, қорга айланади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқгача, шимолда кечаси 5-8° совуқгача, кундуз куни 0-3° совуқгача пасаяди.

18-19 ноябрда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида 18 ноябрда қор кўринишидаги ёғингарчилик сақланиб туради. Ҳарорат кечалари 5-8° совуқгача, шимолда 12-15° совуқгача пасаяди, кундуз кунлари 0-5° илиқ, шимолда 0-3° совуқ атрофида сақланиб туради.