«Кўйлак эмас, архитектура дурдонаси». Приянка Чопра янги образи билан дизайнерларни ҳайратга солди — фото

0

Актриса «Бвлгари» брендининг махсус вакили сифатида ҳам фаолият юритади.

Ҳиндистонлик таниқли актриса Приянка Чопра Италия «Бвлгари» брендининг махсус вакили деб эълон қилинган эди. Актриса мазкур бренд учун танлаган янги образини оммага намойиш қилди.

Актриса шу вақтга қадар бренд вакили сифатида кўплаб тадбирларда иштирок этган. «Бвлгари» компаниясининг шайх хоними Фатима бинт Хазза бен Заид Ал Наҳайян билан ҳамкорликдаги «Жаннаҳ» заргарлик буюмлари коллекциясининг тақдимотида иштирок этган актриса янги образини мухлисларига намойиш этди.

Аслида тақинчоқ намойиши бўлган бу тақдимотда тақинчоқдан кўра кийим кўпроқ эътиборни ўзига жалб қилган. Тузилиши ноаниқ бўлган сабзиранг либос капюшонли кимонога ўхшаб кетади. Бу образга дизайнерлар томонидан «Кўйлак эмас, архитектура дурдонаси»,— дейилган.

loading...