Муниса Ризаева имижини ўзгартирди — видео

0

Шунингдек, янги клип суратга олиш ишлари бошланганини айтди.

«Шуҳрат» медали совриндори Муниса Ризаева 16 октябрь куни ўз имижини ўзгартирди.

Хонанда Instagram саҳифасига видео жойлаган. Унда имижини ўзгартирганини маълум қилган. Бундан ташқари, янги «Сенга қўлим етмадими» номли қўшиғи учун клип суратга олиш ишлари бошланганини билдириб ўтган. Бундан ташқари, клип учун тирноғини ҳам кўк рангга бўяган.

«Мен эртабги суратга олиш ишларига тайёрман. Эртага менинг Сенга қўлим етмадими таронамга клип олиш ишлари бошланади. 35 ёшимда мана шундай кўк ранг қилдирдим», — дейди Муниса Ризаева.