Самарқанд аэропортининг ёпилиши яна бир ойга узайтирилди

0

Таъкидланишича, аэропортда янги аэродром комплекси ва янги аэронавигация ускуналарини фойдаланишга тайёрлаш билан боғлиқ ишлар давом эттирилмоқда.

“Шу муносабат билан аэропортнинг ёпилиши жорий йилнинг 15 декабрига қадар узайтирилади”, – дейилган хабарда.

Барча авиарейслар «Навоий», «Бухоро», «Қарши» аэропортларига йўналтирилади.

Аввалроқ Самарқанд халқаро аэропорти 2021 йилнинг 20 октябридан 20 ноябрига қадар вақтинча ёпилиши маълум қилинган эди.

uzbairportsuz