Бош прокурор кубоги: МИБ гуруҳ босқичида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди

0

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси прокуратураси ташкил этилганлигининг 30 йиллигига бағишлаб, прокуратура органлари ходимлари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича Бош прокурор кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Мажбурий ижро бюроси ва Қашқадарё вилояти прокуратураси терма жамоалари иштирокидаги баҳсда МИБ ходимлари устунликка эришиб, рақиб жамоа устидан 7:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди.

Шу тариқа ушбу ғалабадан кейин Мажбурий ижро бюроси очколарини
9 тага етказиб олган ҳолда гуруҳини биринчи ўринда якунлади ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичининг биринчи турида Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти прокуратурасини 2:0 ҳисобида, иккинчи турда эса Навоий вилояти прокуратурасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

loading...