«Журъат” қисқа метражли фильми суратга олинмоқда

0

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси томонидан “Debyut start-2021” кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида “Журъат» қисқа метражли фильми суратга олинмоқда.

 

Кинокартина Янги Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришлар, қишлоқ ҳаётидаги инсонларнинг ҳаёти ва турмуши акс эттирилган.

 

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Муроджон Турдиев, постановкачи оператор Самижон Суннатиллаев, рассом Ҳайитали Қамбаров, картина бадиий раҳбар Матёқуб Матчонов. Актёрлар Сардор Исмоилов, Бахтиёр Раҳимов, Отабек Ҳақбердиев, Хуршид Тўхтаев, Зуфар Раимов ва бошқалар.

 

Ҳозирда кинокартинанинг суратга олиш ишлари якунлаб қолди. Тез орада ёш режиссёрларнинг барча фильмлари премьера қилинади.

 

 

loading...