Зарина Низомиддинова ўғлининг отаси билан тушган суратини эълон қилди

0

Шунингдек, фарзандини боғчага бермаганини айтди.

Маҳоратли актриса Зарина Низомиддинова кичик ўғли СаидУмарнинг отаси билан тушган суратини ўз саҳифасида эълон қилди.

Актриса саҳифасида кузатувчилари орасида савол-жавоб ўтказган. Унга обуначиларидан бири фарзандининг отаси билан тушган суратини кўратишини сўраган ва у жойлаган. Бундан ташқари, мухлисларидан бири фарзандини боғчага бориш ёки бормаслигини сўраган. Заринанинг сўзларига кўра, СаидУмар боғчага бормайди, унга ўзи қарайди.

«Ўзим қарайман. Тарбиячиларга ишонмайман. Негадир қўқроқ бўлиб қолганман. Боламни ҳеч кимга ишонмайман, жуда тўполончи», — дейди Зарина Низомиддинова.

Маълумот учун, актриса илк бор 2008 йил 19 ёшида она бўлган. Тўнғич ўғлининг исми Тимур бўлиб, ҳозирда онаси билан бирга яшайди. Зарина Низомиддинова биринчи турмушидан ажрашганидан сўнг иккинчи бор режиссёр билан турмуш қурди. Унинг бу турмуши бир йилга ҳам бормаган. Боиси, тўйдан олдин актрисага катта ваъдалар берган режиссёр кейинчалик унга берган ҳеч бир ваъдасини бажара олмаган ва шу туфайли улар ажрашган. Актриса ҳозирда икки нафар ўғил фарзандни тарбия қилмоқда.

 

 

loading...