Актриса эгизакларининг исмини Жаи ва Гиа деб қўйган.
Болливуднинг таниқли ва истеъдодли актрисаси Прити Зинта 46 ёшида эгизак фарзандли бўлди.
Ўзининг жозибадор кулгуси билан бошқа Болливуд юлдузларидан фарқ қиладиган актриса Прити Зинта 2016 йилда америкалик дўсти Жин Гуденафа билан турмуш қурган эди. Актриса бугун эгизак фарзандларни дунёга келтирди ва бу ҳақида ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилди. Машҳур актриса бу хабарни бошқалар билан бўлишмоқчи эканлигини билдирган ва хушхабардан жуда хурсандлигини айтган. Эгизакларининг исмини Жаи ва Гиа деб қўйган
«Ҳаммага салом, мен бугун сизларга ажойиб хушхабар айтмоқчиман. Турмуш ўртоғим билан ота-она бўлдик. Менга ёрдам берган барча шифокорларга ва яқинларимга миннатдорчилик билдираман», — дейди Прити Зинта.
Актриса болаларга жуда меҳрибон. У 2009 йилда Ришикешдаги меҳрибонлик уйидан 34 нафар қизни асраб олган ва қизларга ўқиши учун пул тўлаб берган. Уларнинг барча эҳтиёжларини таъминлаган.