Алвес: » Лео – кўрганларим ичида энг зўр футболчи, лекин энди «Барса»да янги давр»

0

«Барселона» ҳимоячиси Дани Алвес жамоанинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда «ПСЖ»да ўйнаётган Лионель Месси ҳақида гапирди.

«Месси «ПСЖ»га ўтганидан афсусланадими? Агар 1-2 соат вақт берсангиз, бориб уни топаман.

Мен учун Лео – кўрганларим ичида энг зўр футболчи. Буюк футболчилар доим етишмайди. «Барса»га қайтиб, уни бу ерда кўриш ақл бовар қилмайдиган ҳолат бўларди. Афсуски, бунинг иложи бўлмади.

Лео ва унинг оиласини жуда яхши кўраман, лекин энди «Барса»да янги давр. Иложи бўлса, ҳаммани жамоага қайтишга ундаган бўлардим. Чунки бу – энг яхши жой. Аммо энди янги тарих бошланди ва биз бу ҳақда ўйлашимиз керак», – дея Алвеснинг сўзларини келтиради АS.

loading...