Бу «тойчоқ»нинг янги кучайтирилган версияси тақдим этилди

0

Porsche Taycan GTS 2022 йилнинг баҳорида сотувга чиқарилади.

Porsche компанияси Taycan лифтбеки ва Taycan Cross Turismo йўлтанламасидан электромобиллар қаторини тўлдирадиган Taycan Sport Turismo моделини тақдим этди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, янги версия қайта созланган суспензия ва ўзгартирилган тўлиқ бошқарувли шассига эга бўлган. Оптималлаштирилган энергияни бошқариш тизими туфайли бир қувватланишда 504 километргача масофани босиб ўтиши мумкин.


Taycan GTS қора декорли кузов ва Race-Tex салон безакларига эга. Янги версиянинг ўзига хос хусусияти Sunshine Control — 9 та алоҳида сегментдан иборат панорамали электрохромли том бўлиб, унинг шаффофлик даражасини Clear, Matt, Semi ва Bold режимларидан танлаш орқали алоҳида созланиши мумкин.

loading...