Ҳудудларда кинонамойишлар бўлиб ўтмоқда

0

Бугун Кинематография агентлиги Миллий Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан Сергели туманида киноижодкорлар билан ижодий учрашув ташкил этилди.

Унда ижодкорлар Ражаб Адашев, Аҳмад Унарбоев, Музаффар Юсупов, Алишер Умрзоқов, Бегзод Шайматов иштирок этишди. Йиғилганлар билан қизғин давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувлар “Маҳаллада дув-дув гап”, “Маҳалламизда янги Ўзбекистоннинг янги кинофильмлари” номи остидаги кино ойлиги доирасида ташкил қилинмоқда.

Учрашувдан сўнг, Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ўзбекфильм” киностудияси томонидан суратга олинган “Опа” бадиий фильми намойиш этилди.