“Манчестер Юнайтед” Сульшер бўйича бир қарорга келди

0

Норвегиялик Оле-Гуннар Сульшер тез орада “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи лавозимини тарк этади. Бу ҳақда Manchester Evening News хабар берди.

Қайд этилишича, клуб раҳбарияти Сульшер ўрнига муносиб номзод изламоқда. Ҳозирда бир нечта мураббийлар билан музокара ўтказилмоқда. Аммо, норвегиялик мутахассиснинг қачон истъефога чиқиши очиқланмаган.

Номзодлар орасида Бренден Рожерс, Эрик тен Ҳаг, Луис Энрике ва Зинеддин Зидан ўрин олган.

darakchi.uz

loading...