Москвада Ўзбекистон ва Россия иккинчи Таълим форуми ўтказилади

0

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 19 ноябрь куни ташриф билан Россияга боради.

Ташриф доирасида икки мамлакат етакчилари Москва шаҳрида музокара ўтказадилар, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар. Қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши ҳам кўзда тутилган. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати маълум қилди.

Ташриф арафасида Москвада Ўзбекистон ва Россия иккинчи Таълим форуми ва навбатдаги Ҳудудлараро ҳамкорлик форумининг қўшма тадбирлари ўтказилмоқда.

president.uz