Организмда инсулин миқдорини оширувчи маҳсулотлар

0

Инсулин – ошқозон ости безида ишлаб чиқариладиган ва инсон организмида углевод алмашинувини тартибга солувчи оқсил гормони. Унинг даражаси саломатлик учун муҳимдир.

Танадаги инсулиннинг оптимал миқдори кераксиз глюкозадан фойдаланишни таъминлайди. Шу билан бирга, организмда инсулиннинг ортиқча ишлаб чиқарилиши билан инсулин қаршилиги пайдо бўлиши мумкин, яъни унинг таъсирига нисбатан сезувчанлиги пасаяди. Бу эса ўз навбатида иккинчи тоифа диабетга олиб келиши мумкин.

Юқори инсулин даражасининг асосий сабаби оддий углеводлар ва юқори глисемик индексли озиқ-овқатларни ортиқча истеъмол қилишдир. Оддий углеводлар – бу фруктоза, глюкоза, сахароза ва лактоза. Оддий углеводларга бой маҳсулотларга, масалан, резаворлар, мевалар, асал ва бошқа ширинликлар, сут ва ун маҳсулотлари, шакарли газланган ичимлик ва шарбатлар, крахмалли сабзавотлар мисол бўла олади. Мураккаб углеводлар ва клетчаткадан фарқли ўлароқ, оддий углеводлар бир неча дақиқада шакарга айланади, бу эса инсулин даражасининг ошишига олиб келади.

Аммо юқори глисемик индексли маҳсулотлар ҳақида нима дейиш мумкин? Глисемик индекси 70 дан баланди – юқори қиймат, 35 дан қуйиси паст ҳисобланади. Энг юқори глисемик индексга эга бўлган маҳсулотларга картошка, ширин маккажўхори, оқ нон, гуруч, хурмо, гуруч унини мисол қилиш мумкин. Ушбу маҳсулотлар қонда шакарнинг кескин ошишига олиб келади, кейинчалик очлик ҳисси пайдо бўлади ва метаболизмни бузади. Шунинг учун улардан истеъмол минималлаштириш ёки фойдалироқ маҳсулотлар билан тўлиқ алмаштириш тавсия этилади. Глисемик индекси паст бўлган соғлом овқатлар орасида диетологлар рационга брокколи, авокадо, бақлажон ва бошқа маҳсулотларни киритишни тавсия қилади.

loading...