Пойтахтда айрим кўчалар вақтинча ёпилади

0

Бугун, 18 ноябрь куни давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан пойтахтдаги айрим кўчалар ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар берди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинган куни муносабати билан бугун соат 08:00 дан соат 11:00 гачаФурқат — Бешёғоч кўчасидан И.Каримов — Фурқат кўчасигача бўлган ҳудуд транспорт ҳаракати учун ёпилади.

«Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз»,— дейилади хабарда.