Байден президентлик ваколатини қисқа муддатга Ҳаррисга топширади

0

АҚШ президенти Жо Байден шифохонада наркоз остида бўлган чоғида ваколатларини вице-президент Камала Ҳаррисга вақтинчалик топширади, деб маълум қилди Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки.

Псакининг сўзларига кўра, Байден Уолтер Рид тиббиёт марказида режалаштирилган колоноскопия текширувидан ўтади.

«Президент Жорж Буш билан 2002 ва 2007 йилларда бўлгани каби ва АҚШ конституциясига мувофиқ, президент Байден наркоз остида бўлган чоғида ҳокимиятни қисқа муддатга вице-президентга топширади», — дейилади Псакининг баёнотида.

У шунингдек, куннинг иккинчи ярмида тиббий кўрик натижаларига кўра президентнинг саломатлиги тўғрисидаги ҳисобот эълон қилинишини билдирди.

ria.ru

loading...