Кўз атрофида ажин пайдо бўлишига нималар сабаб бўлади?

0

Кўз атрофидаги тери ҳаддан ортиқ нозик ва юпқа экани сабаб доимий равишда парваришга эҳтиёж сезади.

Жуда ҳам иссиқ ёки совуқ сувда ювиниш

Сувнинг ҳаддан ортиқ даражада иссиқ ёки совуқ бўлиши хотин-қизлар йўл қўядиган энг катта хатолардан бири саналади. Сув ҳарорати кундалик ювиниш учун хона ҳарорати каби 23-24 даража бўлиши керак, асли иссиқ ёки совуқ эмас. Онда-сонда косметик муз бўлакларини кўз остига қўйса бўлади, аммо ҳар куни кетма-кет юзга совуқ тегмаслиги керак. Акс ҳолда терига зарар етиши мумкин. Қайноқ сув ҳам шундай терини қуритиб юборади ҳамда юзда ажин кўпайишига олиб келади.

 

Кўзлардаги макияжни ўчирадиган махсус косметик воситалардан фойдаланмаслик

 

Юзни тозалашга мўлжалланган восита ёрлиқларига кўз атрофига қўлланмаслик кераклиги ёзиб қўйилиши бекорга эмас. Негаки юз ва кўз атрофидаги тери фарқли парвариш талаб қилади. Шу боис қовоқ ва кўзлардаги макияжни махсус кўпик ёки таркибида ёғ бўлган икки турли восита билан тозалаш тавсия қилинади.

 

Кўз остига оддий юз кремини суртиш

 

Кўз ва унинг атрофидаги тери учун алоҳида косметик воситадан фойдаланиш керак. Юзга суртиладиган крем қанчалик қиммат ва сифатли бўлмасин, уни кўз остига бошқа воситадан фойдаланинг.

 

Кўз остидаги терини етарлича намлантирмаслик

 

Терининг қуруқлиги ажин пайдо бўлишига олиб келадиган энг кўп тарқалган сабабларидан биридир. Етарлича намлантирилган тери узоқ вақт таранг ва силлиқ бўлади, мушак ва тери ости ёғлари деярли йўқ экани сабаб бу, айниқса, кўз атрофидаги терига тааллуқли. Шу боис юзни кун давомида икки марта макияж қилишдан олдин ва кечаси косметик воситалар тозаланганидан кейин парвариш қилиш керак.

 

Кремдан нотўғри фойдаланиш

 

Кўз атрофига кремни оҳиста ҳаракатлар билан суртиш, суякка тегадиган ҳаракатлар қилмаслик керак. Ҳар куни уйқуга ётишдан аввал қовоқларни ички бурчакдан ташқарига, кўз остини эса ташқаридан ичкарига ҳаракатлантириб, енгил массаж қилинг. Бу қон айланишини яхшилаб, терининг таранг бўлишига ёрдам беради.

 

Қуёш нурларидан ҳимоя қиладиган кўзойнакдан фойдаланмаслик

 

Қуёш нурларидан ҳимояловчи кўзойнак тақмаганда, тери аҳволи ёмонлашади ва бу ажинлар кўпайишига олиб келади. Шу сабаб ҳам кўчага иложи борича ультрабинафша фильтрли кўзойнак тақиб чиқиш керак.

 

Сифатсиз кўзойнак тақиш

 

Кўриш қобилияти сусайган одам яхшироқ кўриш учун кўзларини қисиб қарайди ва бу майда мимик ажинлар пайдо бўлишига сабаб бўлади. Айнан шу боис кўз шифокори кўригида тўғри диоптрияли (оптик шишаларнинг ёруғликни синдириш кучи бирлиги) кўзойнак ёздириш керак.

 

Уйқудан аввал макияжни тозаламаслик

 

Уйқуга тозаланмаган тен, туш, подводка ва бошқа косметика қолдиқлари билан ётиш тери аҳволига зарар етказиши аниқ. Шунинг учун ҳатто чарчаган бўлсангиз ҳам юзингизни макияждан тозалаш эсдан чиқмасин.

loading...